Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.09.2017 21:00 Чоп этиш версияси

«Human Rights Watch» делегацияси Ўзбекистонда

«Human Rights Watch» халқаро нодавлат ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бўлинмаси директори Х.Уильямсон ва ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича офиси директори С.Свердлов мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, бу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг тутган ўрни ҳамда мамлакатимиз билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, 1978 йилда ташкил этилган ушбу ташкилот инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида мониторинг олиб бориш, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа умумэътироф этилган ҳужжатларда баён қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро нормаларга риоя этилиши тўғрисида ҳисоботларни эълон қилиш билан шуғулланади.

Камситишнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларига риоя этилишини текшириш ва улар ҳақида эълон қилиш, болалар, хотин-қизлар ва бошқаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Human Rights Watch» нодавлат ташкилоти фаолиятининг асосий йўналишларидир.

Ташриф давомида вазирликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, фуқаролик жамияти институтларида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ташқи ишлар, Адлия, Ички ишлар, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Бош прокуратура, Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашувлар мўлжалланган. Ташриф доирасида делегация аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишиши ҳам кўзда тутилган.

ЎзА
2 165






Все о погоде - Pogoda.uz