ЎзА Ўзбек

11.06.2020 Чоп этиш версияси

Huawei Ўзбекистоннинг АКТ соҳасидаги истеъдодлари учун очиқ

Huawei Ўзбекистоннинг АКТ соҳасидаги истеъдодлари учун очиқ

Сўнгги пайтларда биз рақамлаштириш ҳақида жуда кўп эшитяпмиз. Рақамли иқтисодиёт, рақамли трансформация, рақамли жамият ва шу кабилар. 2020 йил Ўзбекистонда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинди, бинобарин айнан мана шу учта таркиб нафақат бу йил, балки кейинги ўн йилликда ҳам мамлакатнинг ривожланиш стратегияси ва йўналишини ифодалайди. Ўзбекистон рақамли трансформациясининг миллий мақсади – рақамли технологияларни ҳаётнинг барча жабҳаларида кенг жорий этилишига эришишдир. Бу шуни англатадики, барча давлат идоралари электрон ҳукуматга бирлаштирилади, рақамли иқтисодиёт фаолиятнинг барча соҳаларига кириб бора бошлайди, Интернетга уланиш ва ундан фойдаланиш кўникмаларини эгаллаш имконияти аҳолининг барча қатламларида мавжуд бўлади. Ва бунда энг муҳими аҳолининг рақамли хизматлардан фойдаланишга тайёрлигини таъминлаш ва ҳозирданоқ малакали кадрлар захирасини шакллантиришга киришишдир. Чунки, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши билан рақамли хизматларни тақдим этиш ва уларни аҳолига ўргатиш учун АКТ соҳасида ихтисослашган билимларга эга одамларга талаб муқаррар равишда ошади.

Huawei компанияси 20 йилдан бери Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини юритиб келмоқда, мамлакатда АКТ соҳасидаги муҳим лойиҳаларни амалга оширмоқда. Компания бутун дунё бўйлаб 170 та мамлакат ва минтақаларда ўз офисларига эга бўлиб, уларда қарийб 195 минг ходим ишлайди ва улардан 96 минг нафари тадқиқот ва ишланмалар соҳасида фаолият юритади. Биз технологик ютуқларга бор диққатимизни қаратган ҳолда, фундаментал тадқиқотларга катта маблағларни инвестиция қиляпмиз. Тадқиқот ва ишланмаларга диққат қаратиш билан бирга компания ўз ходимларининг малакасини доимий равишда оширишга, шунингдек АКТ соҳасидаги кадрларни тайёрлашга ҳам катта эътибор бермоқда.

Ўтган йили Huawei компаниясининг “Seeds for the Future” глобал таълим дастури ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Бу йиллар давомида ушбу дастур дунёнинг 125 та мамлакати ва минтақаларидан 40 000 нафардан ортиқ одамларни қамраб олди, 4725 нафар талаба, жумладан Ўзбекистонлик талабалар ҳам Хитойда амалиёт ўташга муваффақ бўлишди. Лойиҳада Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларининг иштирок этиши аллақачон ажойиб анъанага айланган. Лойиҳа иштирокчилари университетни тамомлагач Ўзбекистондаги IT компаниялар жамоасига, шу жумладан Huawei жамоасига қўшилиб, ўзларининг олган билим ва кўникмаларини амалиётда қандай қўллаётганликларини яққол кўришимиз мумкин. Афсуски, бу йил пандемия туфайли “Seeds for the Future” лойиҳасининг ўтказилиш шакли ўзгартирилади. У онлайн тартибида ўтказилади ва масофадан ўқитиш шаклида амалга оширилади, лекин шу билан бирга у нафақат АКТ соҳасидаги билимларни тақдим этишда, балки ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришда ва уларни янги ютуқларга илҳомлантиришда ҳам ўзининг ўзига хослигини сақлаб қолади.

photo5474645442294819503 (1).jpg

Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорлик қилишдан ташқари Huawei, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети талабаларига ҳам ёрдам кўрсатиб келади. 2016 йилда имзоланган меморандум доирасида 5 нафар талаба Huawei компаниясининг стипендиясига сазовор бўлди. Бу йил шу йигитлар ўқишни тамомладилар ва айни вақтда бизнинг компаниямизда амалиёт ўтамоқдалар, амалиётдан сўнг эса, улар Huawei компаниясида ишга қабул қилинадилар.

Бутун дунёда пандемия давом этаётганига қарамай, Huawei компаниясидаги фаолият ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар тўхтаб қолмади, худди шунингдек ходимлар штати ҳам қисқармади. Аксинча, бугунги кунда Huawei компанияси ўз жамоаси сафига тажрибали ходимлар каби университетлар битирувчиларини ҳам қабул қилишга тайёр. Биз қизиқарли лойиҳаларни амалга оширишга, энг янги технологиялар ва ишланмалар билан ишлашга, доимий такомиллашишга тайёр одамларни, инновацион технологиялар ёрдамида Ўзбекистон аҳолисининг ҳаётини яхшилаш имкониятларини қидиряпмиз. Ўзбекистонда рақамли келажакни қуриш учун бизга қийинчиликларни енга оладиган ва муваффақиятли жамоанинг бир қисми бўла оладиган, ўзаро руҳан яқин одамлар керак. Бунга қизиқиш билдирган барча талабгорлар номзодларни танлаш мезонлари билан, шунингдек, Huawei Ўзбекистонда ишлашнинг ўзига хос афзалликлари билан бизнинг интернетдаги расмий саҳифаларимиз: www.huawei.uz, Facebook, Instagram, Telegram орқали танишишлари мумкин.

Huawei компанияси Ўзбекистонда «Ўзбекистонда – Ўзбекистон манфаатлари учун» шиори остида ўз фаолиятини амалга оширмоқда, бунинг асосида ҳам мамлакатда ёш иқтидорларни ривожлантириш кўзда тутилган.

главная (1).jpg

Реклама ҳуқуқи асосида

15 059
ЎзА