Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.08.2018 14:32 Чоп этиш версияси

Гурвак – Хоразм қовунчилиги рамзи

Гурвак – Хоразм қовунчилиги рамзи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, Хива шаҳри “Ичан қалъа” давлат музейи-қўриқхонаси ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган қовун сайли август ойининг 12 санасида ўтказиладиган бўлди.

Ҳар йили анъанавий тарзда амалга ошириладиган мазкур лойиҳа “Гурвак – Хоразм қовунчилиги рамзи” шиори остида ўтказилади.

Лойиҳа дастуридан театрлаштирилган томошалар, ашула ва рақс ансамбллари ҳамда фольклор-этнографик жамоаларнинг чиқиши, эл суйган санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт, вилоятнинг қовун етиштирувчи деҳқонлари ўртасида турли номинациялар бўйича мусобақалар ва ҳунармандларнинг миллий ижод намуналаридан кўргазмалар ўрин олган.

Дунёга машҳур Хоразм қовунларининг тилни ёрар ширасидан баҳраманд бўлишни истаган барчани қовун сайлига таклиф қиламиз!

ЎзА