ЎзА Ўзбек

15.01.2019 10:51:01 Чоп этиш версияси

Гумон қилинувчилар, айбланувчиларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик ҳамон мавжудми?


Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар вазири ЎзА мухбири билан тизимда якунига етган 2018 йилда қандай ишлар амалга оширилгани, жорий йилда ички ишлар органлари ходимлари кўпроқ қайси масалаларга эътибор қаратиши, шунингдек, жиноятчиликнинг айни вақтдаги ҳолати ва жамиятга таъсири юзасидан суҳбатлашган. 

— Энг аввало, ходимларнинг ҳар бир фуқаро билан шу жумладан, хоҳ айбланувчи, хоҳ жабрланувчи бўлсин, ҳушмуомала бўлишлари, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаши қатъий белгиланган, – деди Ички ишлар вазири П.Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда. – Вазирлик тизимида мавжуд муассаса ва ҳибсхоналарда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари томонидан бу борада келиб тушаётган ҳар бир хабарга зудлик билан муносабат билдирилиб, айбдор ходимларга нисбатан кескин жазо чоралари кўрилмоқда.

Тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш имконини берувчи замонавий тизимлар билан жиҳозланган 21 махсус хона ташкил этилди. 

Тергов ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, махсус қабулхоналар, маъмурий қамоқни ўташ жойлари, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш мақсадида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига 1 минг 814, тергов ҳибсхоналарига 123, реабилитация марказларига 283 замонавий видеокузатув воситалари ўрнатилди.

Суҳбат тўлиқ матни билан сайтимизда танишасиз.​​