Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

19.03.2018 11:06 Чоп этиш версияси

Гулистонлик болалар замонавий спорт мажмуасига эга бўлди

Наврўз умумхалқ байрами арафсида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани маркази – Деҳқонобод шаҳарчасида янгидан барпо этилган замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 3 миллиард 800 миллион сўмлик спорт мажмуаси “Гулистон мадад қурилиш” хусусий қурилиш корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилди.
Замонавий – 18х42 ҳажмдаги спорт зали ҳамда бир минг томошабинга мўлжалланган спорт майдонига эга мажмуада тиббиёт, мураббийлар, ҳакамлар, спорт жиҳозлари учун махсус алоҳида хоналар мавжуд.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни чоғда спортнинг 12 тури бўйича 28 нафар мураббий қўлостида салкам минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар тарбияланмоқда. Уларнинг 370 нафарини қизлар ташкил этади.

— Шу пайтгача ўз спорт баъзамизга эга эмас эдик. Мана энди энг замонавий спорт мажмуаси барпо этилди, – дейди Гулистон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Алишер Тўрақулов.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
5 279