ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

Гулистондаги нефть базаси харидорлардан асоссиз 39 миллион сўм ундирган

Гулистондаги нефть базаси харидорлардан асоссиз 39 миллион сўм ундирган

Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, «Гулистон нефть базаси» МЧЖ томонидан биржа битимлари орқали сотилган автомобиль бензини ва дизель ёқилғисини юклаб жўнатишда харидорлардан ундирилган тўловлар ўрганилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 1 майдан бошлаб мазкур МЧЖ томонидан маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишда бажарилган хизматлар учун тасдиқланган тарифдан ташқари қўшимча равишда харидордан ҳар бир тонна маҳсулотга 807 минг сўмдан, жами 39 миллион сўмлик тўловлар ундирилган.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг кўрсатмасига кўра, бу тўловларнинг харидорларга тўлиқ қайтарилиши таъминланди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2020 йил 1 майдаги йиғилиш баёни билан нефть маҳсулотларини нефть базаларининг сиғимларида сақлаш (қуйиш ва тўкиш ҳисобга олинган) бўйича хизматлар кўрсатиш учун тарифлар белгиланган ва мазкур баён билан нархларнинг тўғри қўлланилишини назорат қилиш Монополияга қарши курашиш қўмитасига юклатилган.

3 082
ЎзА