Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.03.2017 12:25 Чоп этиш версияси

Гулистонда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитлар тантанали кутиб олинди

Гулистон темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитларнинг бир гуруҳини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, ички ишлар бошқармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши вакиллари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сирдарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник М.Нишонов ва бошқалар мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида муддатли ҳарбий хизматни ўташнинг чақирувдан захирага бўшатишгача бўлган жараёни қайта кўриб чиқилиб, замонавий талабларга мувофиқлаштирилганини таъкидлади. Бугун миллий армиямиз сафларида йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар келгуси ҳаётида асқотадиган билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитлар ота-онасини маънавий ва интеллектуал юксалгани, жисмоний чиниққани билан ҳам хурсанд қилмоқда.

– Ҳарбий хизмат давомида жисмонан чиниқдим, ҳаётга муносабатим ўзгарди, – дейди Шоҳбоз Қаршибоев. – Аслида Ватан ва эл-юрт олдидаги ҳақиқий хизмат энди бошланмоқда, деб ўйлайман. Тобландим, дунёқарашим, тафаккурим ўзгарди, Ватан, тинчлик деган юксак туйғулар қадрига етадиган бўлдим. Бинобарин, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янада кўп ўқиш, касб эгаллаш, фидокорона меҳнат қилиш лозимлигини англадим.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
1 579






Все о погоде - Pogoda.uz