Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 17:24 Чоп этиш версияси

Гулистонда биринчи марта 6 қаватли замонавий турар жой биноси қурилмоқда

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри йилдан-йил чирой очиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

М-39 йўлидан шаҳарга олиб кирувчи ғарбий кўприкдан ўтишингиз билан янгидан барпо этилган замонавий бозорга кўзингиз тушади. Биринчи мавзедаги савдо масканининг шундоқ ёнида аҳоли учун замонавий турар жой биноси қад ростламоқда.

Гулистон тарихида биринчи марта барпо этилаётган 6 қаватли иншоот “Абдулазиз Евро строй” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилаётир.

– 80 миллиард сўмлик лойиҳа қийматига эга ушбу иншоот тижорат банкидан олинган 15 йиллик кредит маблағлари эвазига бунёд этилмоқда, – дейди жамият раҳбари Шуҳрат Эргашев. – Нафақат Гулистон шаҳри, умуман, Сирдарё вилоятида бу иншоот баландлиги, дизайни бўйича ҳам ягонадир.

Одатий кўп қаватли уйлардан фарқ қиладиган яна бир жиҳати, буюртмачининг хоҳишига кўра белгиланган меъёрдан чиқмаган ҳолда қурилиш жараёнида лойиҳага баъзи ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бошқа уйлардан яна бир фарқи, айтайлик, 6-қаватда яшовчи буюртмачининг ҳовличасида мўъжазгина боғ, фаввора ва кичик истироҳат жойи бўлади.

90 оилага мўлжалланган ушбу уйдаги хонадонлар 2, 3 ва 4 хонадан иборат.

Қурилиш материалларининг 90 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА
4 424