Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.06.2018 18:05 Чоп этиш версияси

Гулистонда 69 нафар ёш профилактик ҳисобдан чиқарилди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган ўсмирлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ахборот хизматининг хабар беришича, Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турган ёшлар билан мунтазам иш олиб борилиб, тарбияси ижобий томонга ўзгарган ёшлар Ёшлар иттифоқи тавсияномаси билан профилактик ҳисобдан чиқарилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада профилактик ҳисобда турувчи 84 вояга етмаган ўсмирлар иштирок этди.

Мусобақа давомида тегишли ташкилотлардан иборат махсус комиссия томонидан суҳбат асосида 69 нафарига профилактик ҳисобдан чиқариш бўйича тавсияномалар берилди.

ЎзА
1 597