Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

07.12.2017 14:38 Чоп этиш версияси

Гулистонда 225 оила Конституция байрамини янги уйда нишонлайди

Гулистонда 225 оила Конституция байрамини янги уйда нишонлайди Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги байрами арафасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида барпо этилган бешта 5 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда аҳоли учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш ва намунавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар барпо этишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

10.JPG

Президентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ҳар бири қирқ бештадан, жами 225 хонадонга мўлжалланган ушбу уйлар “Темур Малик” ҳамда “Янгиер транс файз сервис” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари томонидан бунёд этилди.

– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан янгиланган лойиҳалар асосида барпо этилган уйлардан 2 хонали бир уй олдик, – дейди уй тўйини нишонлаётган, Гулистон шаҳридаги академик лицей ўқитувчиси М.Бўриева. – Барча қулайликлар мужассам хоналар шинам, кенг ва ёруғ. Табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви бекаму кўст ишламоқда. Айниқса, ҳар бир хонадонга ўрнатилган 2 контурли замонавий иситиш қозонининг ишлаш тизими бизга жуда манзур бўлди.

4 (1).JPG

Гулистон шаҳрида барпо этилаётган ушбу янги маҳаллага “Буюк келажак” деган ном берилди. Айни пайтда бу ерда яна саккизта уй қурилишида иш қизғин бормоқда. 2020 йилга қадар шаҳарда худди шундай яна 15 уй барпо этилиши режалаштирилган.

Миллий урф-одатларимизга кўра, Гулистон шаҳар ҳокимлиги томонидан уй тўйига атаб дастурхон ёзилди, ош тортилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият бағишлади.

Тарбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқди.

Абдужалол Қаюмов, Фурқат Тошматов (сурат), ЎзА
1 033






Все о погоде - Pogoda.uz