ЎзА Ўзбек

13.06.2019 14:18 Чоп этиш версияси

“Граф” лақабли хизмат ити гиёҳванд моддани аниқлади

“Граф” лақабли хизмат ити гиёҳванд моддани аниқлади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом“ чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро И.М.га тегишли қўл юклари “Граф” лақабли хизмат ити ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичидаги кийимлари орасига жойлаштирилган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Ушбу заҳри қотил махсус электрон тарозида ўлчанганда унинг соф оғирлиги 1,45 граммни ташкил қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА
890