ЎзА Ўзбек

29.08.2018 22:52 Чоп этиш версияси

«GM UZBEKISTAN»: Сунъий навбат ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари бўйича текширув ўтказилмоқда

«GM UZBEKISTAN»: Сунъий навбат ва «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари бўйича текширув ўтказилмоқда
Сўнги 5 кун ичида «GM Uzbekistan» АЖ томонидан 12 437 та шартномалар расмийлаштирилди ва кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга сунъий навбатларни ва улар бўйича «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари кузатилди

«Ўзавтосаноат» АЖ маълум қилишича, 2018 йилнинг 24 дан 28 августга қадар «GM Uzbekistan» АЖ томонидан 12 437 та шартномалар расмийлаштирилди ва ундан ташқари харидорлар томонидан 1333 таси рад этилди (шундан, 385 таси Дамас, 430 таси Нексия ва 100 таси Малибу автомобиллари).

Шу билан бирга, кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга бўлган сунъий навбатларни ва улар бўйича «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари ҳам кузатилди. Бу омиллар бўйича келгусида уларни келиб чиқишини бартараф этиш мақсадида текширув ўтказилмоқда.

Харидорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда шу масалага тааллуқли маълумотлар тақдим этилади.

Дилерлик марказларида ноқонуний ишлар содир этилса ва харидорлардан қўшимча ҳақ сўраб зўравонлик қилинса, дарҳол (+99871) 141-77-77 телефон рақами орқали Call-центрга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бунда сизнинг мурожаатингиз бўйича тезкор ечим топилади. Барча ноқонуний хатти-ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган.

ЎзА
14 526