ЎзА Ўзбек

27.08.2018 13:33 Чоп этиш версияси

«GM UZBEKISTAN»да — шаффофлик тамойили амалда

«GM UZBEKISTAN»да — шаффофлик тамойили амалда
«GM Uzbekistan» АЖ компаниянинг расмий сайтида кунлик равишда дилерлик тармоқларида шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар рўйхати янгиланиб борилишини эслатиб ўтади.

Дилерлик корхоналари кесимида бугунги кун ҳолатига шартнома тузиш учун 5500 дона автомобиль мавжуд. Компаниянинг дилерлик тармоқларидаги тақсимоти билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://gmuzbekistan.uz/cars_for_contracting. Ушбу тақсимот асосида автомобиль харид қилиш истагида бўлган мижозлар шартнома тузиш учун тўғридан-тўғри дилерларга мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу бўлимда келтирилган маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади ва кейинги куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналаридаги мавжуд шартномалар кун давомида тузилган шартномалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.

Айни дамда дилерларда 3500 дона Nexia ва 1000 донадан Lacetti ва Cobalt учун шартномалар мавжуд.

ЎзА
5 319