ЎзА Ўзбек

28.08.2018 11:30 Чоп этиш версияси

"GM"да шаффофликни таъминлаш бўйича яна янги хизмат жорий қилинди

"GM"да шаффофликни таъминлаш бўйича яна янги хизмат жорий қилинди

“GM UZBEKISTAN“ АЖ ўз харидорларининг ишончини ошириш мақсадида тақдим этилаётган хизматларини такомиллаштириб боришда давом этади.

Эндиликда компания автомобиль савдо тизимида шаффофликни таьминлаш ҳамда мижознинг ишончини ошириш мақсадида компания расмий сайтида янги бўлим ишга тушганини маьлум қилади. Унинг ёрдамида харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиш учун тақдим этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиб боришлари мумкин.

Янги бўлимга қуйидаги ҳавола  орқали ўтиш ва унда бугун электрон навбат асосида шартнома тузиш мумкин бўлган 12 мингдан ортиқ барча русумдаги автомобиллар рўйхати билан танишишлари мумкин. Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00 гача амал қилиб, кунлик асосда шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.

Компания таклиф этаётган мазкур хизмат харидорга ўз навбатининг ўзгариш жадаллигини кузатиш имконини беради.

ЎзА
5 328