ЎзА Ўзбек

23.07.2018 08:54 Чоп этиш версияси

Гидротехника иншоотлари ҳудуди чегарасида объектлар қуриш тақиқланди

Гидротехника иншоотлари ҳудуди чегарасида объектлар қуриш тақиқланди
Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда. 

Ҳужжатга асосан, гидротехника иншоотлари сирасига тўғонлар (плотиналар), гидроэлектр станциялар бинолари, сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш ва сув чиқариш иншоотлари, туннеллар, каналлар, насос станциялари, сув омборлари қирғоқларини, дарёлар ва каналлар ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар, саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киритилган.

Қуйидагилар тақиқланмоқда:

  • иншоотлар ҳудуди чегарасида объектлар қуриш;
  • иншоотлар ҳудудига бегона транспорт воситаларининг кириши;
  • тозаланмаган оқова ва бошқа сувларни сув манбаларига ташлаш;
  • иншоот акваториясида жойлашган яқин ҳудудларда чўмилиш.

ЎзА
4 760