Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.02.2018 17:40 Чоп этиш версияси

Гелиоколлекторнинг қандай афзаллиги бор?

“Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятига қарашли тоғ-кон мажмуасида муқобил энергия манбаидан унумли фойдаланилмоқда. Хусусан, қуёш нурларини иссиқлик манбаига айлантирувчи тежамкор гелиоколлектор қурилмаси ўрнатилди.

Тўрт тонна сувни 70-80 даража ҳароратгача қиздириб бериш имкониятига эга бўлган ушбу ускуна мажмуа ошхонаси ва ишчиларнинг умумий ювиниш хоналари учун муҳим омил бўлмоқда. Гелиоколлектор корхонада йилнинг иссиқ кунларида ойига 5-6 минг метр куб газни иқтисод қилиш имконини бераётир.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
15 654