Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 10:17 Чоп этиш версияси

Гўшт нега қимматлашди?


04.jpg

Давлат статистика қўмитаси 2018 йил апрель ойи учун Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақида маълум қилди.

2018 йилнинг апрель ойида истеъмол бозоридаги нарх ва тарифлар ўсиш суръати 0,9 фоизни ташкил этди. Шундан, маҳсулотлар ой давомида ўртача 0,4 фоизга ҳамда хизматлар 2,7 фоизга қимматлашди.

2018 йил апрель ойидаги нарх индексларини ўтган ойлар динамикаси билан таққослаганда, ушбу ойда хизматлар нархи ўсиш суръати бўйича маҳсулотлар нархига нисбатан сезиларли даражада юқори бўлди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 0,3 фоизга қимматлашиб, бу, ўз навбатида, истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,1 фоиз даражасида таъсир кўрсатди.

Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи орасида нархларнинг ўсиши ҳамда пасайиши бўйича етакчилик мос равишда мева-сабзавот маҳсулотлари ва тухумга тегишлидир.

Гўшт маҳсулотлари: 

Нархларнинг ўсиши (фоиз) – гўштли ярим тайёр маҳсулотлар ва маҳсулотлар – 1,2; мол, қўй гўшти ва қийма – 1,1; тирик ва совитилган балиқ – 2,2.

Нархларнинг пасайиши (фоиз) – товуқ болдири ва сон қисмлари – 1,2; парранда гўшти (сонлардан ташқари) – 2,5.

Мева-сабзавот маҳсулотлари:

Нархларнинг ўсиши (фоиз) – карам – 21,5; банан – 8,0; нок – 7,4; ситрусли – 6,5; олма – 6,4; помидор – 4,8; қуруқ мевалар – 2,0; сабзи 1,8; 

Нархларнинг пасайиши (фоиз) – бодринг – 19,9; пиёз – 17,4; саримсоқ пиёз – 6,2; картошка – 1,2. 

Ун, ёрма ва дуккакли маҳсулотларда нархларнинг пасайиши кузатилди.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум ва шакар маҳсулотлари нархлари сезиларли даражада арзонлашгани (мос равишда 7,5 фоиз ва 3,6 фоиз) боиси, ушбу турдаги маҳсулотлар билан ички бозорнинг тўйинганлигидир.

Бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархларида жиддий ўзгаришлар деярли кузатилмади.

ЎзА
23 098