ЎзА Ўзбек

10.05.2018 19:46 Чоп этиш версияси

ФВВ хабари Ўзбекистон ҳудудларида яна зилзила қайд этилди

Бугун, 10 май куни соат 19:08 да Тошкентда яна зилзила кузатилди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан берилган хабарга қараганда ер силкинишлар ўчоғи Тошкентддан 534 километр жанубий Шарқда Афғонистон ҳудудида қайд этилган. Марказда унинг магнитудаси 6 баллни ташкил этди.

Силкиниш кучи Фарғона Гулистон, Тошкент, Жиззах, Самарқанд вилоятларида 3 балл, Сурхандарё вилояти маркази Термизда 4 баллни ташкил этди.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида сўнгги бор 9 май куни маҳаллий вақт билан 15:44да ер қимирлаши кузатилган, унинг магнитудани 6.2 баллни ташкил қилгани, Ўзбекистонда эса тахминан 3 балл атрофида бўлгани айтилган эди. Мазкур зилзила Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз ва Қаршида ҳам сезилган.


6 344