ЎзА Ўзбек

07.07.2018 17:16 Чоп этиш версияси

Фуқаролик паспортлари топширилди

Фуқаролик паспортлари топширилди
Навоийда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 4 нафар шахсга фуқролик паспорти топширилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизда айни йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойилининг амалий ифодаси эканлигини таъкидланди.

– Бугун мен учун унутилмас кун, – дейди А.Имомқулиев. – Россиянинг Ярославск вилоятида туғилганман. Сўнгра оиламиз билан Ўзбекистонга кўчиб келганмиз. Узоқ йиллар давомида шу юртда яшадим, фарзандларим шу азиз Ватанда туғилди. Хориждаги қариндошларим ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлганлигим ҳақидаги хушхабарни эшитиб, мени табрикламоқда. Давлатимиз раҳбарининг бундай юксак эътиборидан миннатдорман.

Фуқаролик паспортларини топшириш маросимида Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.

Нуриддин Раҳимов, ЎзА
11 784