Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.08.2018 16:19 Чоп этиш версияси

Фуқаролиги бўлмаган оталарга!

Фуқаролиги бўлмаган оталарга!
Қува тумани адлия бўлими ходимлари хонадонларга кириб аҳолининг яшаш тарзи ва камчиликлари билан қизиққанда “Маданият“ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Акбарали Қурбоновнинг 2017 йил 22 майда туғилган Зиёдахон исмли набирасига шу кунга қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаганлиги маълум бўлган эди. 

Ўрганишларга кўра, Акбарали Қурбоновнинг ўғли – боланинг отаси Шерали Қурбонов фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланади. Шу боис, ён-атрофдаги таниш-билишларнинг “Сенинг фуқаролигинг йўқ, янги туғилган фарзандингга гувоҳнома олсанг, унинг ҳам фуқаролиги бўлмайди”, деган сўзларига кўра, ўз ихтиёри билан қизига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишга шошилмаган.

Президентимизнинг 2018 йил 12 июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида биронта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмаслиги, туғилганликнинг қайд этилиши – бола ҳуқуқларини рўёбга чиқарилишининг ва фуқаролик бўлмаслигининг олдини олишнинг ҳуқуқий асоси эканлиги таъкидланган. Шундан келиб чиқиб, юқоридаги мурожаат ўрганилганда туғилишни рад этиш учун қонуний асос мавжуд эмаслиги аниқланди ва Акбаралиева Зиёдахон Шерали қизига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

М.Қосимова, ЎзА