ЎзА Ўзбек

18.09.2018 17:04 Чоп этиш версияси

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишда Грузия тажрибаси қандай?

Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатишда Грузия тажрибаси қандай?

Ушбу саволга жавобни жорий йилнинг 20 сентябрь куни ўтказиладиган семинарда батафсил жавоб олишимиз мумкин. Бунинг учун...

Шу йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнлари ва уларнинг сифатини яхшилашга жалб қилиш: Грузия тажрибаси” мавзусида семинар ташкил этади.

Семинарда Грузия Адлия Уйининг (Public Service Hall) ижрочи директори жаноб Гиви Азаурашвили ва директор ўринбосари Мариам Лацабидзе хоним иштирок этади.

Семинар доирасида Ўзбекистонда давлат хизматларини конвертация қилишда илғор грузин тажрибасини қўллаш имкониятлари билан танишиш ва муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, фуқаролик ҳолати актларига киришни амалга ошириш соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш жараёни;

амалга оширилаётган хизматлар тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш усуллари ва йўллари;

жамоатчилик томонидан ахборот йиғиш ва мулоқотлар тизими;

Давлат хизматларини оптималлаштириш (қайта қуриш) усуллари;

Грузияда давлат рўйхатидан маълумотларни рақамлаштириш жараёни каби масалалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мазкур семинар тафсилотлари кенг ёритилиши режалаштирилган. Сайтимизни кузатиб боринг!  

ЎзА
2 160