ЎзА Ўзбек

26.01.2020 Чоп этиш версияси

РЕЙТИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Ўзбекистон фуқаролари қайси тизимлардан кўпроқ норози?

РЕЙТИНГ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: Ўзбекистон фуқаролари қайси тизимлардан кўпроқ норози?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2019 ҳисоботи эълон қилинди. 

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2019 йилнинг 12 ойлигида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 10261 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 5096 таси оғзаки, 3519 таси ёзма, 1646 таси эса электрон шаклда юборилган.

Ушбу федерацияга келиб тушган 1646 та электрон мурожаатнинг 1408 таси “Президентга мурожаат портали”, 233 таси ягона Давлат интерактив портали орқали Бош прокуратура томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун йўлланган.

Жумладан, 2019 йилда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, соҳалар кесимида таҳлил қилинганда истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг катта қисми савдо соҳасига тегишли экани аён бўлмоқда.

• 3991 таси (38,9%) - савдо соҳасига, 
865 таси (8,4%) - газ таъминоти соҳасига, 
1228 таси (12,0%) - электр таъминоти соҳасига, 
534 таси (5,2%) - сув таъминоти соҳасига, 
472 таси (4,6%) - коммунал хизмат соҳасига, 
178 таси (1,7%) - соғлиқни сақлаш соҳасига, 
878 таси (6,6%) - хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 
301 таси (2,9%) - транспорт соҳасига, 
299 таси (2,9%) - алоқа (ва интернет) соҳасига, 
1516 таси (14,8%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 9736 таси яъни, 94,9 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 10 174 967 565 (ўн миллиард бир юз етмиш тўрт миллион олти юз тўқсон етти минг беш юз олтмиш беш) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мобайнида ҳудудларда айнан савдо, табиий газ ва электр таъминоти соҳалари бугунги кунда ечимини кутаётган ишлар кўплигидан далолат бермоқда.

16 754
ЎзА