ЎзА Ўзбек

31.08.2018 14:48 Чоп этиш версияси

Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади

Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади
Ушбу шиор остида Фарғона вилояти Бувайда туманида «Халқ сайли» ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ва Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаол қатнашдилар.

Тадбир давомида Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан фуқароларга турли йўналишда сайёр давлат хизматлари кўрсатиш билан бир қаторда, уларни ҳуқуқий тафаккурини юксалтиришга қаратилган ҳуқуқий маслаҳатлар бериб борилди. 

Фуқароларни марказ томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ҳақидаги тасаввурларни кенгайтириш мақсадида марказ фаолияти тўғрисида тушунчалар берилди ва бу ҳақидаги минга яқин буклет ва флайерлар тарқатилди.

Жумладан, 12 нафар фуқаронинг фарзандларини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун 10 нафари навбатга қайд этилди ва 2 нафарига йўлланма берилди. 16 нафар фуқарога электрон рақамли имзо калитлари тақдим этилди ва 2 нафар якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатга олиш бўйича тезкор давлат хизматлари кўрсатилди.

ЎзА
3 010