ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Фуқаро уй шароитида ҳинд нашаси етиштираётгани маълум бўлди

Фуқаро уй шароитида ҳинд нашаси етиштираётгани маълум бўлди

Тезкор профилактик тадбирлар натижасида Шайхонтохур туманида яшовчи 45 ёшли Бахром С. хонадонининг балконида гиёҳвандлик воситалари бўлган экин тупини – ҳинд нашасини етиштираётгани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 8-август куни, тахминан 22.10 да Бахромнинг хонадонини текшириш жараёнида жиноят қидирув ходимлари 10 дона гул тувагида 15 туп наша ўсимлигини аниқлашди. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси (“Тақиқланган экинларни етиштириш”) билан жиноий иш қўзғатилди.

***

Жорий йилнинг 11 август куни тахминан соат 19.05да жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Олмазор туманида яшовчи 49 ёшли Тохир А. уйининг балконида гул тувакларда 4 туп гиёҳвандлик воситалари бўлган экин – ҳинд нашасини етиштираётгани, ҳамда 1,37 грамм “марихуана” сақлаётгани аниқланди уни ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларига топширди.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Ахборот хизмати​

7 100
ЎзА