ЎзА Ўзбек

03.08.2018 11:50 Чоп этиш версияси

Фуқарога ҳуқуқий тушунча берилди

Фуқарога ҳуқуқий тушунча берилди
Боғдод тумани Чексарой қишлоғида яшовчи А.Аҳмадқулов хонадонига келган туман МИБ ходимлари томонидан ундан асоссиз равишда 2 миллион сўм қарздорлик ундириш бўйича талаб қўяётганлигидан норози бўлиб, Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган эди.

Мурожаат тегишлилиги бўйича Боғдод тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходими томонидан туман МИБ масъул ходими ва мурожаатчининг ўзи иштирокида ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, хонадонга DDS28-русумли электр ҳисоблагич ўрнатилган, МИБ ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида электр ҳисоблагич кўрсатгичининг орқага қайтиб қолганлиги ҳолати қайд этилган ва ушбу ҳолат юзасидан 2017 йил 3 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилиб, хонадон томонидан 600642 сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланган.

Фуқаро А.Аҳмадқулов 2017 йил 7 сентябрда етказилган зарарнинг 362732 сўм қисмини ҳамда қайта улаш учун белгиланган тўлов – 299552 сўмни тўлаган. Ушбу тўланган маблағ МИБ Боғдод тумани бўлимидан туман электр таъминоти корхонасига ўтказиб берилган. Қолган 237910 сўми эса тўланмай қолган. Фуқаро томонидан фойдаланилган электр энергияси учун охирги амалга оширилган тўлов 2018 йил 12 февралда 503000 сўмни ташкил қилган.

Ўрганиш натижалари бўйича фуқарога ушбу ҳолатлар ва етказилган зарарнинг қолиб кетган қисмини тўланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

А. Қодиров,
Боғдод тумани ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

ЎзА
15 327