Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2018 12:42 Чоп этиш версияси

Француз ва ўзбек ҳунармандлари янги йўналиш яратди

Француз ва ўзбек ҳунармандлари янги йўналиш яратди

Мамлакатимиз жаҳоннинг кўплаб давлатлари билан маданий алоқаларни тобора кенгайтириб бормоқда. Жумладан, хорижий давлатларда ўтказилаётган Ўзбекистон маданияти кунлари дунё ҳамжамиятининг ўзбек маданияти ва санъатига, анъаналаримиз ва ибратли қадриятларимизга бўлган қизиқишини оширмоқда.

photo5445380626061568431.jpg

Франциянинг Ганна шаҳрида ўтказилган “Дунё маданияти – Ганна-2018” халқаро фестивалида ҳунармандларимиз иштирок этиб қайтди. Унда ўзбек уста-ҳунармандлари яратган халқ амалий санъатининг намуналари намойиш этилди. Ёғоч ўймакорлиги, кашта, миниатюра, миллий либослар ва кулолчилик намуналари шулар жумласидандир.

photo5445380626061568432.jpg

– Бу тадбирда иштирок этиб, хорижликлар билан тажриба алмашдик, – дейди ёғоч ўймакори Анвар Алимбоев. – Турли давлат вакиллари маҳорат дарслари ўтди. Жумладан, бизнинг вакилларимиз сўзана тикиш жараёнини кўрсатди. У кўпчиликда, айниқса, АҚШ халқида алоҳида қизиқиш уйғотди. Биз олиб борган лаган, лавҳ каби миллий маҳсулотлардан ҳам кўпчилик ҳайратланди.

Францияда ҳам ёғоч ўймакорлигига ўхшаш ҳунармандлик йўналиши бор экан. Фақат улар ҳозирда бизда ҳам оммалашаётган скульптура тарзида чизилар экан. Бизда эса бўртма гуллар ва нақшлардан фойдаланилади. Улар билан биргаликда “ўзбек-француз дўстлиги” деб номланган санъат асарини яратдик. Ёғоч ўймакорлиги техникаси асосида яратилган бу маҳсулот кўпчиликка ёқди.

ЎзА
7 314