Фойдаланилмаётган савдо мажмуаси учун ижара пули сўралмоқда
Карантин чекловлари давом этаётган бугунги кунда кўп ҳолларда одамлар қилаётган ишларининг оқибатини ўйлашни ҳам унутиб қўйгандек, назаримда.
Карантин чекловлари давом этаётган бугунги кунда кўп ҳолларда одамлар қилаётган ишларининг оқибатини ўйлашни ҳам унутиб қўйгандек, назаримда.
Ҳаммага ўзини ҳақлигини исботламоқчи ёки жабрдийда қилиб кўрсатишга интилувчилар сони эса кундан кунга ортиб бормоқда. Бу ҳолни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган турли мурожаатлардан ҳам билса бўлади.
Куни кеча кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлган, “Ҳали битмаган гипермаркетга кириш учун 2 ойлик ижара тўловини олдиндан сўрашяпти. Гипермаркет савдо мажмуаси хoналарга бўлиб чиқилмаган. Буни ҳам тадбиркорлар гарданига илишмоқда...” мазмундаги мурожаат бизни қизиқтириб қолди.
Бу мурожаатни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан келгани аниқлангач, воқеага аниқлик киритиш мақсадида ҳокимият вакиллари билан қизиқдик.
Туман ҳокимлигининг матбуот хизмати ходими мазкур мурожаат тўлиқ ўрганилгани ҳақида маълум қилди. Ўрганиш давомида, Шўрчи туман ҳокимининг 2017 йил 17 июлдаги қарори билан “Шўрчи шаҳри «Боботоғ» маҳалласи А.Темур кўчасида туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер майдонидан «Шўрчи-Шакаркўл» масъулияти чекланган жамиятига гипер маркет биноси ва автотураргоҳ қуриш учун ер майдони ажратилган.
«Шўрчи - Шакаркўл» масъулияти чекланган жамияти қураётган савдо мажмуаси ҳали тадбиркорларга фойдаланишга топширилмаган савдо шахобчаси учун олдиндан тўлов олмагани аниқланди. Бунга асос қилиб эса савдо мажмуаси ҳеч бир тадбиркор билан ижара шартномаси тузмагани келтирилмоқда. Савдо мажмуасининг хоналарга ажратилишига тўхталадиган бўлсак, тадбиркорнинг ички савдо фаолиятидан келиб чиққан ҳолда замонавий шаклда ажратиб берилади.
Қайд этиш керакки, лойиҳа қиймати 72 миллиард сўмлик гипермаркет савдо мажмуаси Шўрчи туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни замонавий савдо мажмуаси билан таъминлаш мақсадида барпо этилмоқда. Мажмуа ёнида эса замонавий автотураргоҳ қуриш ишлари бошлаб юборилган.
Шўрчи туман ҳокимининг 2017 йил 17 сентябрдаги «Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори» МЧЖ реконструкция қилиниши муносабати билан ушбу бозор ҳудудида савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиб келган тадбиркорлар вақтинча «Боботоғ» маҳалласи ҳудудидаги вақтинча савдо марказига кўчирилган.