ЎзА Ўзбек

19.07.2018 17:40 Чоп этиш версияси

Фототанқид: номига номуносиб “Гулшан”

Фототанқид: номига номуносиб “Гулшан” Бухоро шаҳридаги “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида асосан кўп қаватли турар-жойлар, “Ёшлар” уйлари жойлашган, марказий кўчалар кесишган.

Маҳаллада аҳоли турар-жойлари билан боғлиқ ишларга анчадан буён эътибор қаратилмаган. Пиридастгир кўчасидаги кўп қаватли уйлар атрофи ачинарли аҳволда. Қурилишдан қолган чиқиндилар анчадан бери олинмаган, ариқлар тозаланишидан кейин олинмасдан узоқ вақт қолиб келган тоғдек лой уюмлари аҳолининг ўтиб қайтишига халақит бермоқда. Аҳоли ўтиш учун мўлжалланган жойдан, агар уни кўприк деб аташ мумкин бўлса, ёш болалар у ёқда турсин, ёши катталар кундузи ўтишга қўрқади. Бугунги жазирама кунлари санитар ҳолати мутлақо талабга жавоб бермайдиган ариқда ёшу катта чўмилади. Қалин тиконзор ва қамишзорга айланган масканда ёнғинлар содир бўлиб туриши оддий ҳолга айланган, гўё шундай бўлиши керакдек! Болалар ўйингоҳлари назоратсиз. Ҳудуддаги “Ёшлар” (аввалги “Камолот”) уйлари олдидаги спорт майдони анжомлар билан жиҳозланмаган, кўчаларга тунги ёритгичлар ўрнатилмаган.

Шунингдек, бир муаммо узоқ йиллардан буён ечилмай келмоқда. Гап шундаки, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ер ости биноси жойлашган. Тиконзор ичидаги бинонинг ички қисми спиртли ичимликлар идишлари, ахлатлар билан тўлган, эшиклари ёпилмайди. Иссиқ кунларда зарарли ҳашаротлар янада кўпаяди. Мактаб биносида жойлашган маҳалла идорасига ўтадиган жойлар ачинарли аҳволда, таълим маскани ҳудуди панжара билан ўралмаган.

8.jpg

14.JPG

15 (1).JPG

16.JPG

17.jpg

22.JPG

34.jpg

43.jpg

45.JPG

Тоҳир Истатов (сурат) ЎзА
6 379