ЎзА Ўзбек

20.07.2018 19:34 Чоп этиш версияси

ФОТОТАНҚИД: бозорда қачон тартиб бўлади?

ФОТОТАНҚИД: бозорда қачон тартиб бўлади? Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида жойларда кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.

Бироқ, Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказида жойлашган “Учқудуқ деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти туман мутасаддиларининг эътиборидан четда қолган. Ваҳоланки, бозор туман ҳокимлиги ёнида жойлашган. Сотувчи ва харидорлар учун шароит қониқарсиз аҳволда.

Бозордаги санитария ҳолати ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Савдо ва тозалик маданиятига кўзингиз тушиб, бозор ҳақидаги тасаввурингиз бир зумда ўзгаради. Бозор атрофи аллақачон чиқиндихонага айланиб улгурган. Бозор маъмурияти ва тегишли ташкилотларнинг ўз ишига бундай совуққон муносабати харидорларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

photo5373263800129661327 (1).jpg

photo5373263800129661329.jpg

photo5373263800129661330.jpg

photo5373263800129661331.jpg

photo5373263800129661332.jpg

photo5373263800129661333.jpg

photo5373263800129661334.jpg

photo5373263800129661335 (1).jpg

photo5373263800129661337 (1).jpg

photo5373263800129661336.jpg

photo5373263800129661338.jpg

photo5373263800129661339.jpg


Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
9 797