ЎзА Ўзбек

07.01.2018 08:30 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир

Фоторепортаж: Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир Хоразм вилояти марказидаги Жалолиддин Мангуберди мажмуасида "Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида тадбир ўтказилди.

Навқирон авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш мақсадига йўналтирилган тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, вилоят мудофаа ишлари, фавқулодда вазиятлар бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ходимлари, "Темурбеклар мактаби" ўқувчилари иштирок этди.



– Бу ерга онам ва дўстларим билан келдим, – дейди 9 ёшли Ойбек Шарипов. – Отам ҳам ҳарбий хизматчи. Келажакда худди отам сингари ҳарбий бўлиш орзуимдир.



Тадбир давомида Сержантлар тайёрлаш мактаби курсантларининг кўргазмали чиқишлари, шунингдек, қизиқарли концерт дастури намойиш этилди.





Шоназар Қориев (сурат), ЎзА
15 502