ЎзА Ўзбек

28.03.2020 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж: Фермер чигит экишни якунлади

Фоторепортаж: Фермер чигит экишни якунлади
Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Рустамжон Саримсоқов” фермер хўжалиги далаларида чигит экиш ишлари якунланди.

Бир томони азим Сирдарё ўзанларига туташган “Қолгандарё” муқобил машина трактор парки ҳудудидапахта, ғаллаетиштириш ўзига хос меҳнат, тажриба талаб қилади. Экин майдонлари шўрини ювиш, майдонларни оби-тобида экишга тайёрлаш мавсум билан боғлиқ ишлар сирасидан.Белгиланган агротехник талабларга амал қилиб иш тутаётган хўжалик аъзоларибу ишларга алоҳида эътибор қаратишган. Хўжаликэкин майдонларидатехникалар ҳаракати бир дам бўлсада тингани йўқ. Текисланиб, обдон ишлов берилган майдонларга пешма-пеш уруғ қадалиб бўлди.

— Жорий йилда 26,7 гектармайдонга “Султон” навли чигит қададик, — дейди фермер Рустамжон Саримсоқов. — Бу навлар бизнинг ер, иқлим шароитимизга мослиги, ҳосилдорлиги билан ажралиб туради. Ўтган йилда ҳар гектарердан45 центнердан ортиқ ҳосил териб олганмиз. Бу йил ҳосилдорликсалмоғи бунданда юқори бўлади. Чункидавлатимиз раҳбари пахта ва ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларининг кенг жорийэтаётганикучимизгакуч-куч, ғайратимизга-ғайрат қўшмоқда. Бу деҳқонлар учун янги имконият. Шу боисданамалий тадбирларга эрта киришдик. Деҳқонлар таъбири билан айтганда, эртанги ҳосилнинг салмоғи юқори, даромади мўл бўлади.

photo_2020-03-28_14-19-02.jpg

Фермер хўжалиги аъзолариўтган йили пахта вағаллачиликдан250 миллион сўмдан ортиқ соф фойда кўрди. Унинг асосий қисмимоддий-техникабазасини мустаҳкамлаш, қўшимча тармоқлар фаолиятини йўлга қўйишга қаратилди. Айни кунда бу ерда 40 бош чорва, 80 бош қўй, 5 гектар боғ, йигирмадан ортиқ асалари оилалари парваришланмоқда.

1 615
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎЗА​