ЎзА Ўзбек

17.07.2018 16:33 Чоп этиш версияси

Фоторепортаж. «Дўстлик» бўйида сўлим масканлар

Фоторепортаж. «Дўстлик» бўйида сўлим масканлар
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар самарасида юртимиз тобора обод, ҳаётимиз фаровон бўлиб бормоқда. Шаҳар ва қишлоқларимизда йирик бунёдкорлик ишлари жадаллашган.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасини 2014-2016 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида Нукус шаҳри ва Беруний тумани марказида ободонлаштириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришга йўналтирилган кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилди. 

Ушбу дастурга кўра, Нукус шаҳрини кесиб ўтадиган “Дўстлик” каналининг икки ярим километри мукаммал реконструкция қилинди. Канал қирғоқлари бетонлаштирилиб, унинг соҳилида ижтимоий-маданий иншоотларни ўз ичига олган дам олиш масканлари барпо этилди. Канал атрофида янгидан бир нечта намунавий ва кўп қаватли уй-жойлар барпо қилинди. Ҳозирда канал қирғоқларидаги сўлим жойлар ва замонавий фавворалар шаҳарликларнинг энг севимли масканига айланган.

5.jpg

23.JPG

36.jpg

37.jpg

11.JPG

19.JPG

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА
5 860