Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.09.2018 17:36 Чоп этиш версияси

ФОТОРЕПОРТАЖ. Болажонлар учун байрам тадбири

ФОТОРЕПОРТАЖ. Болажонлар учун байрам тадбири
Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасасида энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб маданий тадбир ўтказилди.

400 дан зиёд ўғил-қизни ўз бағрига олган муассасада замонавий шароит яратилган. Болажонлар мусиқа, рақс, тасвирий санъат, инглиз тили, спорт тўгаракларида илк билим ва маҳоратини оширмоқда. Мунтазам ташкил этилаётган турли маданий тадбирлар, спорт мусобақаларида кичкинтойлар фаол иштирок этаётир.

Навбатдаги байрам тадбирида навқирон авлодга Ватан, Мустақиллик аталмиш буюк неъмат, миллий урф-одат ва анъаналаримиз ҳақида тушунчалар берилди. Болажонлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга байрамона кўтаринкилик бағишлади.

1.JPG



2.JPG

5.JPG

4.JPG

Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА
3 852