Туянинг 2 хил - бир ва икки ўркачли турлари мавжуд. Бир ўркачли бир ўркачли туялар тез чопувчи бўлиб, бўйи 210 см гача, қизғиш кулранг, икки ўркачлиси эса пастроқ, тўқ қўнғир тусда бўлади. 

Туянинг 2 хил - бир ва икки ўркачли турлари мавжуд. Бир ўркачли туялар тез чопувчи бўлиб, бўйи 210 см. гача, қизғиш кулранг, икки ўркачлиси эса пастроқ, тўқ қўнғир тусда бўлади. Улар қуруқ чўл ва даштларда яшашга мослашган. Тоғли жойлар ва нам иқлимли ерларда яшай олмайди. Чўл ва даштларда дағал ўт ҳамда хашак, янтоқ, саксовул билан озиқланади, сувни кам ичади. (шўр сувни ҳам ичаверади).

Туялар 35-40 йил яшайди. Катта ёшдагиларининг вазни 500–800 килограммгача бўлади. Икки ўркачли туядан 5 – 10 кг, бир ўркачлиларидан эса 2–4 кг. жун қирқиб олинади. Жунидан мовут, трикотаж, гилам, ҳар хил кийимбош, пайпоқ, рўмол каби буюмлар, сутидан шифобахш қимрон тайёрланади. У ўз вазнининг ярмига тенг — 250-300 кг. юкни кўтара олади, вазнига нисбатан 10—12 % оғирликдаги юкни тортиш кучига эга. Улар «чўл кемалари» деб ҳам аталади. Соатига 10-12 км. тезликда, кунига 35–40 км. масофани босиб ўтади.

photo5228797743290494367.jpg

photo5228797743290494370.jpg

photo5228797743290494371.jpg

photo5228797743290494374.jpg

photo5228797743290494373.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ФОТОФАКТ: «Чўл кемалари»