ЎзА Ўзбек

29.03.2020 Чоп этиш версияси

Фотоэтюд: Кенг адирга интилаётган лолақизғалдоқ

Фотоэтюд: Кенг адирга интилаётган лолақизғалдоқ
Мен ўша шаҳарда ёнингга бориб,
Оловранг япроғинг тутгани қўрққан.
Учиб кетмагин деб шамол қаҳрига,
Ҳуркув вужудингга безовта боққан.


Ҳа бу ўша баҳорнинг салқин ҳавосида тебраниб, дунёни алвон рангга бўямоққа киришган лолақизғалдоқ ҳақидаги таърифдир. Нозик япроқлари ила нафосатини кўрсата олган гўзалликни қидириб инсон доим адирлик бағрига талпинади. Аммо мен учратган бу гўзаллик шаҳарнинг шовқин маҳалласи этагига шундоқ бўй чўзибди. Атрофи сим билан ўралган мушфиқ лолақизғалдоқ. Асли кенгликларга ўрганган эмасми бу гул... гўё мен ўша ўзим севган адирликка кетмоқчиман дегандек сим тўсиқ ичидан ташқарига талпинган мисол гул очилган. Бу манзарага боқар эканман туйғуларни айтиш учун сўз доим ҳам шарт бўлмас эканлигини туйдим... Сиз борлиқни ҳис қилинг ва уни эшитинг, шунда нима демоқчи эканлигини тушуниб оласиз.

photo_2020-03-29_13-47-08.jpg

photo_2020-03-29_13-46-51.jpg

photo_2020-03-29_13-47-39.jpg

photo_2020-03-29_13-47-58.jpg




2 545
Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА