Буни давлатимиз ҳам, одамларимиз ҳам жуда-жуда истайди, албатта.

Буни давлатимиз ҳам, одамларимиз ҳам жуда-жуда истайди, албатта. Муҳими, бу манзилда амалий ишлар аллақачон бошланган. Ҳудуд қиёфасини ўзгартиришга катта сармоялар ажратиляпти.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан бугун қабул қилинган фармойиш ана шу йўлдаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Ҳужжат Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, ҳудуд инфратузилмасини замонавий қиёфага келтиришни молиялаштиришга қаратилган.

Фармойиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан “Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш” жамоат бирлашмаси ташкил этилгани ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, ўтган йили мазкур бирлашма томонидан Фориш туманидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 5,1 миллиард сўм миқдорида ҳомийлик хайриялари жалб этилгани қайд этилади.

Мана, жорий йилда ҳам бу эзгу анъана давом этадиган бўлди. Яъни Ҳукумат фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан 10 миллиард сўм маблағ Фориш туманида режалаштирилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини ташкил этиш учун ажратиладиган бўлди.

Ушбу сармояларнинг 5 миллиард сўми Фориш тумани, Боғдон шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси бўйлаб қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига кредит бериш учун Халқ банки депозитига жойлаштирилади.

Қолган 5 миллиард сўми эса Фориш туманини замонавий қиёфага келтириш ишларини молиялаштириш учун “Ҳудудлар ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш” жамоа-бирлашмасига йўналтирилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фориш Париж билан қачон бўйлашади?