ЎзА Ўзбек

14.05.2020 Чоп этиш версияси

Форест Лю: Яшил Ўзбекистон – чўлдаги воҳа

Форест Лю: Яшил Ўзбекистон – чўлдаги воҳа

Форест Лю, Huawei Ўзбекистон бош директори

Бу йил Ўзбекистонда АКТ соҳаси учун бутунлай ўзига хос йил, чунки Республика Президенти бу йилни “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилди.

Бу йил олдимизга қўйилган вазифалар Huawei компаниясининг 20 йилдан бери Ўзбекистонда амалга ошириб келаётган мақсадларига жуда мос келади. Бизнинг компаниямиз ҳар доим ахборот инфратузилмаси рақамли тафовутни камайтириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва мамлакатнинг иқтисодий ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилади ва зарур шарт-шароитларни яратади деб ҳисоблаб келган. Ўзбекистонда АКТ ривожланишининг ҳозирги даражаси ва халқаро бозорда таклиф қилинаётган инновацион ечимлари ва маҳсулотларини ҳисобга олиб қарасак, давлат аҳолининг яшаш ва меҳнат шароитларини сезиларли даражада яхшилашга қодир.

Кўп йиллар давомида зўр бериб амалга ошириб келинган ишлардан сўнг, мамлакат ҳукумати ва аҳолисининг АКТ соҳасини кучайтиришга ва таълим даражасини оширишга эътибор қаратиши энг тўғри қарордир. Биз умид қиламизки, белгиланган мақсадларимиз томон олға юришда давом этсак, алоқа инфратузилмаси объектларининг қурилиши кўпаяди, оптик толали тармоқ билан таъминланган ҳудудлар кўлами ошади, симсиз тармоқлар билан қамраб олиш сифати яхшиланади, бу эса таълим олишда чексиз имкониятларни яратади ва мамлакатнинг иқтисодий ўсишини таъминлайди, шу билан жамият фаровонлигини ва одамларнинг ҳаёти сифатини яхшилайди.

Ахборот-коммуникация ечимларининг дунёдаги етакчи провайдери сифатида, Huawei , Президент ва ҳукумат томонидан қўйилган мақсадларга мувофиқ, АКТ соҳасига инвестициялар киритиш салмоғини оширишда давом этмоқда ва Ўзбекистонда ахборотлаштиришни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Биз “Ўзбекистонда, Ўзбекистон фаровонлиги учун” ишлаяпмиз ва ҳар доим ўзимизга ўзбек жамиятининг жадал ва барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун нима қилишимиз керак деб савол берамиз. Келажакда жамиятга нима керак бўлади? Бизнинг халқаро тажрибамиз ўзбек халқига қандай ёрдам бериши мумкин? Ва биз бу саволларга жавоб бериб, узоқ келажакка назар ташламоқчи бўлдик. Қуйида бизни илҳомлантирган иккита расм келтирилган. Чап томонда Хитойнинг Маовусу чўлининг 70 йил олдинги фотосурати. 51 400 квадрат километрлик чўл 70 йиллик узлуксиз парваришдан сўнг, 4 000 квадрат километрдан камроқ ҳудуд қолгунича кўкаламзорлаштирилган. Айтишларича, кўкаламзорлаштирилмаган ҳудуд аслида чўлларни бошқариш тажрибасидан ёдгорлик сифатида қолдирилган.

1 ракамли.jpg

Барчага маълумки, Ўзбекистон қуруқ иқлимга эга, денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакатдир, бу ерда сув ресурслари эса ҳар доим бутун мамлакат иқтисодиётига ва кўпчилик одамларнинг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатадиган асосий муаммо бўлиб келган. Машҳур Орол денгизининг катта қисми қуриб қолган, маҳаллий аҳоли эса саломатлик ҳолати ва ичимлик сувидан фойдаланиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатдан ҳам пайдо бўлган чўлнинг оқибатлари ва таъсири натижасида зарар кўрмоқда. Мамлакат миллий иқтисодиёти ўсиши билан сув ресурсларига бўлган эҳтиёж ҳам, яхши ва соғлом атроф-муҳитга бўлган эҳтиёж каби ортиб боради.

Хитойда ташкил этилган халқаро компания сифатида биз 20 йилдан бери Ўзбекистонда ўз фаолиятимизни амалга ошириб, ривожланиб келмоқдамиз. Шу йиллар давомида биз масъулиятли ижтимоий фуқаро бўлишга ҳаракат қилдик. Келгуси йигирма йилга назар ташлар экан, Huawei Ўзбекистон “Green Uzbekistan” ташаббуси остида Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш соҳасини ривожлантиришда ва қурғоқчилик ҳудудлардаги аҳолининг барқарор фаровонлиги учун зарур шарт-шароитлар яратишда ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилмоқда. Биз Орол денгизини кўкаламзорлаштириш бўйича UNDP Uzbekistan лойиҳасини мамнуният билан қўллаб-қувватладик ва биринчилардан бўлиб ҳомий сифатида ташкилотчилар сафига қўшилдик. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш бўйича махсус фонд очиш билан, UNDP Uzbekistan аввалги денгиз ҳудудига саксовул экишни ва шу билан минтақага биологик хилма-хилликни қайтаришни ва аҳоли ҳаётини яхшилашни режалаштирмоқда.

2 Ракамли.jpg

Бугун табиатни қўллаб-қувватлашга ва “Green Uzbekistan” ташаббусини амалга оширишга ўз ҳиссамизни қўшиш билан биз, ўзимиз чин дилдан истаганимиздек, келгусида кўп йиллар давомида мамлакатнинг барқарор ривожланишини таъминлаймиз. Биз барчани лойиҳанинг бир қисми бўлишга ва минтақага ёрдам беришга чақирамиз.

Tech4All халқаро кампанияси.

Huawei компанияси фаолияти табиатни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган нотижорат ташкилотлар билан бир қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу лойиҳалардан бири Rainforest Connection билан ҳамкорликда бажарилмоқда. Бунда олдин ишлатилган Huawei смартфонлари қуёш панеллари билан бирга дарахтларга ўрнатилмоқда ва улар орқали сунъий интеллектга асосланган булутли дастур ёрдамида мутахассислар реал вақт тартибида ўрмондаги товушларни кузатиб боришмоқда ва бу ўрмонларни ноқонуний кесишларидан ҳимоя қилишга ва у ердаги жониворларнинг ҳолатини кузатиб боришга имкон яратмоқда. Бу – технологияларнинг табиат инъом этган хазиналарни сақлашда қандай ёрдам бериши мумкинлигига яна бир мисолдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

4 952
ЎзА