ЎзА Ўзбек

05.07.2018 19:01 Чоп этиш версияси

ФХДЁ: Муаммо ва ечимлар

ФХДЁ: Муаммо ва ечимлар
Жорий йил 12 июнь куни давлатимиз раҳбарининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Халқаро пресс-клубнинг "Ўзбекистонда демографик жараёнлар: фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги муаммо ва ечимлар" мавзусидаги сессиясида соҳага масъул бўлган мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мутахассислар мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларни тўлақонли амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Қарордан келиб чиққан ҳолда, соҳада аҳолига ҳар томонлама ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали механизмларини яратиш, бу борадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди. Ушбу ҳужжатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ФҲДЁ органларининг роли ва аҳамиятини ошириш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш борасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилгани қайд этилди.

Яна бир муҳим жиҳати бюрократия ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида “мобиль давлат хизматлари” услублари жорий қилиниб, туман ва шаҳарлар ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.
Фуқароларга қулай бўлиши учун “Ягона электрон ФҲДЁ архиви” ахборот тизими тузилиб, ФҲДЁ органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари рақамлаштирилмоқда, ягона электрон ФҲДЁ архив фонди шакллантирилмоқда.

Нурилло Насриев ЎзА
10 375