Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.07.2018 21:08 Чоп этиш версияси

Фитнес клуб: гўзаллик ёш танламайди

Фитнес клуб: гўзаллик ёш танламайди
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Янгиобод маҳалласида аёллар учун фитнес клуб иш бошлади. 

Тадбиркор Гуландом Қурбонова ташаббуси билан ишга туширилган соғломлаштириш маркази соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Замонавий фитнес клубда шуғулланувчилар учун барча шароит яратилган.

4.jpg

– Касбим педагог, лекин болалигимдан спортга ошноман, – дейди Г.Қурбонова. – Бугунги тараққиёт барчамиздан замон билан ҳамнафас яшашни тақозо этмоқда. Мени бундай марказлар нима учун фақат шаҳарларда бўлиши керак? Қишлоқ аёллари бундай клубларга боришга ҳақли эмасми, деган савол қийнаб келар эди. Ниҳоят, мана шундай клуб бизда ҳам фаолият бошлади. Тўғриси, бу лойиҳага қарши чиққанлар кўп бўлди. "Э, бизда бунақа хизматлар русум эмас, очганинг билан ҳеч ким келмайди", деганлар ҳам бўлди. Аммо фикримдан қайтмадим. Клуб иш бошлади. Шуғулланаман дегувчилар сони кўпайиб кетди. Ҳозир марказимизда 20 дан ортиқ хотин-қиз спорт билан шуғулланмоқда. Улар орасида ўқувчи-қизлардан тортиб, нафақадаги аёлларгача бор.

Ў.Баротов, ЎзА
10 254