Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.10.2017 17:04 Чоп этиш версияси

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан мунтазам ўтказилаётган профилактика тадбирлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда барча маҳалла ва ташкилотларда ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонунбузарликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва қонун устуворлигини қарор топтириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса-да, фуқароларни алдаб фирибгарлик қилаётган шахслар ҳамон учрамоқда.

Қибрай туманида 2016 йил август ойида Сурхондарё вилоятида яшовчи аёл фирибгарлик йўли билан таниши, қибрайлик уй бекаси ишончига кириб “қонуний ҳужжатлар асосида 3 гектар ер олиб бераман”, деб ундан 1 минг 600 АҚШ долларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.

Худди шундай ҳолат Бўка туманида яшовчи шахс қариндоши номидаги хонадонни шу туманда яшовчи фуқарога ўзи тайёрлаган сохта ҳужжатлар билан уйни 5 минг АҚШ долларига пуллаган.

Янгийўл туманида яшовчи шахс туман газ идораси назоратчиси лавозимидаги фаолияти давомида маҳаллаларда ишлатилган газ ҳақи учун фуқаролардан олган пулларни давлат ҳисобига ўтказмай ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган. Тумандаги “Эски қовунчи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи пенсионерга “газ тўловидан тўпланиб қолган қарзларингизни ёпиб бераман”, дея ундан 800 минг сўм пул олган.

– Ушбу ҳолатлар юзасидан қонунбузарлар ушланиб, ҳозирда ички ишлар ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, – дейди вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Рашидов. – Айниқса, аҳолининг бу каби масалаларда тегишли ташкилотларга мурожаат қилмай, ўз билганича ҳаракат қилиши, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланмаслиги туфайли фирибгарлар тузоғига осон тушиб қолмоқда.

Профилактика инспекторлари давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда аҳолининг қонунларни билиши ва ўрганишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Юқоридаги каби жиноятлар қандай оқибатларга олиб келаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилмоқда.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА
1 650






Все о погоде - Pogoda.uz