ЎзА Ўзбек

05.09.2018 16:46 Чоп этиш версияси

Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги “қаҳрамон” сутга тўймаяпти

Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги “қаҳрамон” сутга тўймаяпти Шу йилнинг июль ойида Тожикистоннинг Кулоб шаҳри туғруқхоналаридан бирида дунёга келган 8-килограммли паҳлавонни икки аёл эмизмоқда. Чақалоққа Рустам дея ном қўйишди. Чунки қариндошларининг айтишича, гўдак Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги қаҳрамон адашига ўхшаб кетади.

«Набирам туғилган кечаси биз қўшимча шифокорларни таклиф қилдик, чунки чақалоқнинг вазнидан жуда ҳам хавотир олдик», дея эслайди Рустамнинг бувиси Назира Имомназарова. Унинг сўзларига қараганда, гўдак она сутига тўймаяпти ва шу сабабли унга сигир сути сотиб олишга тўғри келмоқда.

Паҳлавоннинг отаси Искандаршо Худойназаровнинг айтишича, яқинда Рустам текширувдан ўтиш учун пойтахтга олиб борилди. Гап шундаки, ота-оналари гўдак ногирон бўлиб қолишидан хавотир олишмоқда. Бироқ пойтахтдаги «Истиқлол» клиникаси шифокорлари Рустам мутлақо соғлом эканлигини айтишди.

7 кг. 200 граммга тенг чақалоқ июль ойи бошларида кесарева йўли билан дунёга келди. Бу — одатда чақалоқлар 1,5 килограмдан 5, 5 килограммгача туғиладиган Тожикистон учун ноёб ҳодисадир. Шифокорларнинг айтишича, чақалоқлар 4 ойлик бўлгунча 8 килограммгача вазн тўплайди, бўйи эса 60 сантиметргача чўзилади. Айни дамда Рустам ўз тенгдошларидан анча катта кўринади, у бир ёшли гўдакка ўхшайди.

Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА
4 536