ЎзА Ўзбек

08.09.2018 13:46 Чоп этиш версияси

Фидойи ўғлонлар қасамёди

Фидойи ўғлонлар қасамёди

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилаётган энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами арафасида Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасида тантанали қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

9.JPG

Тадбирда вилоят фаоллари, ота-оналар, ички ишлар органлари фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

19.JPG

– Қасамёд қабул қилиш оддий тадбир эмас, – дейди Фарғона вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматов. – Ўйлаймизки, ёш ходимлар ўз қасамёдига содиқ қолиб, ҳалоллик ва фидойилик билан хизмат қилади, эл-юрт ишончини оқлайди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан Президентимиз фармонига асосан хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик ва фидойилик намунасини кўрсатган Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бўлинма командири, сафдор Давлат Назиров “Мардлик” ордени билан тақдирлангани ҳам фарғоналик соҳа ходимларини қувонтирди. Тадбир давомида юксак мукофот соҳибига ҳам эзгу тилаклар билдирилди.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
5 288