Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.12.2017 12:09 Чоп этиш версияси

Фидокорона меҳнат эътирофи

Фидокорона меҳнат эътирофи Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини мужассамлаштирган ҳуқуқий қомусдир. Конституция ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ва умуман, жамиятимиз манфаатларини ифодалайди ва у қабул қилинган кун ҳақли равишда умумхалқ байрами ҳисобланади. Негаки, Бош қомусимиз ҳар биримизга муайян ҳуқуқ, эркинлик беради ва уларни ҳимоя қилади. Конституциямиз инсон манфаатларининг давлат манфаатларидан устуворлигини мустаҳкамлади, давлат ва халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилишини белгилаб берди. Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларида бу алоҳида қайд этилмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар Конституциямизда белгиланган тамойилларнинг ҳаётимиздаги ифодаси экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев вилоятдаги бошқарма ва идоралар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, фахрийлар ва ёшларга “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонини топширди.

7.JPG

– Ўзбекистон – барчамиз учун жонажон ватан, – дейди вилоят татар миллий маданий маркази раҳбари Равил Тугушев. – Мамлакатимизда барча миллат вакилларига ўз тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаши, ривожлантириши ва келгуси авлодларга бус-бутун мерос қолдириши учун зарур шароитлар яратилган. Конституциямизда барча ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолатланган. Бош қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик тарихий санаси муносабати билан таъсис этилган ушбу эсдалик нишонига сазовор бўлганимдан фахрланаман.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров сўзга чиқди.

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
1 709






Все о погоде - Pogoda.uz