Комила опадан бир қатор ўзгаришлардан кейин ҳам фермерликни ташлаб кетмагани сабабини сўраш билан бирга бир аёлга шунча ташвиш оғирлик қилмайдими? харажатлар ўзини оқлайдими? каби саволларга ҳам жавоб сўрадик.

Фермер опани аввал ҳам бир қатор тадбирларда кўрган эдим. Турли мавзуларда айтган дадил фикрларидан бир оз таажжубланган вақтларим ҳам бўлган, тўғриси. Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгашида ўтказилган учрашувлардан бирида опа 20 гектар майдонда томчилатиб суғоришни йўлга қўймоқчи эканини айтиб, йиғилганларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди.

“Биз “Наманган 77“ навли пахта нави экамиз, томчилатиб суғориш унинг илдизига қандай таъсир қилади?” демак мулкдор ҳар бир омилни эътиборга олиб, ҳеч бир ҳолатни кўздан қочирмайди.

– 20 йилдан буён 176 гектарда пахта ва ғалла етиштирамиз, – дейди Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги “Достонбек-Азизбек” фермер хўжалиги раҳбари Комила Жуманазарова. – Бу даврда бир неча марта йириклашдик, бўлиндик яна кенгайдик.

– Яшириш керак эмас, харажатларимиз қопланиб, етарлича фойда ҳам кўрамиз, – дейди К.Жуманазарова.– Ерни боқсангиз, ер сизни боқади. Ерга ишлов берилмаса, минерал ва маҳаллий ўғитлар, суғориш ишлари бажарилмаса, куйиб қолаверасиз. Мисол учун, иссиқда пахтани суви бир кунга кечикса, тамом, гулини тўкади. Гул тўкилгани ҳосил йўқ дегани. Тўғри, яна гуллайди, лекин бу энди кечки бўлади. Ғўзани ёш болани парвариш қилгандек, қараб, меҳр берсак, етарлича даромад оламиз. Ерга, экинга бепарво, эътиборсиз бўлган одам, ўзини эмас соҳани ёмонлаб юраверади.

Фермер бу сўзларни ўзининг узоқ йиллик тажрибаси асосида айтаётгани, бу сўзлар ёлғон ёки кимгадир маъқул бўлиши учун эмас, дилидаги фикрлар эканини алоҳида таъкидлади. Биз эса фермер хўжалигини нега шу вақтга қадар кўп тармоқлига айлантирилмагани, фақат пахта ёки буғдой етиштириш ортидан етарлича даромад олишнинг сирлари билан қизиқдик.

– Деҳқончиликни билган инсон пахтадан ҳам яхши фойда кўради, – дейди фермер. – Нега даромад келтирмасин? Пахта бу йилдан ўзимизда қайта ишланадиган бўлмоқда. Тайёр маҳсулот яратиш фойда-ку. Бундан ташкилот ҳам, фермер ҳам, давлат ҳам фойда кўради. Одамлар буғдойни “зўр, яхши фойда келтиради” деб ўрганиб қолган. Негаки, шартномадан ортган буғдой омборга киради, кўз билан кўрилади. Деҳқонларимиз шунга ўрганган. Ҳисобрақамга тушаётган маблағ нақд бўлмагани учун кўзга кўринмайди. Аслида пахтадан, бир йилда 300 миллион сўм даромад қилиш мумкин. Лизингга техника олган бўлсин, даромаддан тўловини қилсин. Техника келгусида йўқолиб кетмайди-ку, мулкдорнинг хусусий мулки бўлиб, ўзида қолади. Ишни кўзини билиб ишласак, бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ.

Айни вақтда мазкур фермер хўжалигида 45 та доимий иш ўрни яратилган. Хўжаликда ернинг ҳолатини бир маромда ушлаб туриш учун алмашиб экишга эътибор қаратилмоқда. Бир йил пахта экилган майдонда кейинги йил буғдой экилади. Жорий йилда пахта майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

– Янгиликдан қочиш, бир жойда тўхтаб қолиш керак эмас, – дейди фермер. – Бир тасаввур қилинг-а, Тошкентнинг гавжум кўчасида автомобилда кетаётганингизда, тўхтаб қолдингиз. Шунда сиздан олдинда кетган одамга машинани тузатиб, етиб ололмайсиз. У жуда узоқлаб кетади. Шунинг учун фақат ҳаракат қилиш, интилиш керак. Янгиликдан қўрқиш керак эмас.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер ўзини пойтахтнинг гавжум кўчасидаги автомобилда тасаввур қилишини изоҳлади