Айни вақтда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ҳар юир юртдошимиз ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Жиззах вилояти Фориш туманида “Lazzat Kafolat” узумчилик фермер хўжалигида қуёш станцияси ишга туширилди. Унинг ёрдамида қудуқдан сув чиқариб, экин майдонларини суғориш ҳам йўлга қўйилган.

– Экин майдонларимизда қудуқдан сув чиқаришга мўлжалланган фотоэлектрик (қуёш) станцияси ўрнатилди, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Н.Нарзиев. – Қуёш станцияси қуввати – 11,2 кВт, ўрнатилган қуёш панеллари сони эса ўттиз иккита. Улар кўмагида ишлайдиган қудуқ насосининг қуввати эса 7,5 кВт соатни, чиқарадиган сув ҳажми эса 40 м3/соатни ташкил этади. Ушбу сув билан оддий усулда 8 гектар экин майдонини, томчилаб суғориш усулида эса 30 гектар майдонни суғориш мумкин.

Қайд этиш жоизки, қуёш станциясининг нархи 78 миллион сўм бўлиб, нисбатан анча арзон ҳисобланар экан. Ана шундай мақсадга эришиш учун фермер умумий электр тармоғини 7 километр узоқликдан тортиб келиб, сув чиқарган тақдирда, унинг харажатлари қарийб 245 миллион сўм бўлиши ҳисоб-китобларда аниқланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер қуёш станциясидан катта фойда кўрмоқда