ЎзА Ўзбек

24.09.2020 Чоп этиш версияси

Фермер хўжалиги пахта сотиш шартномавий режасини вилоятда биринчилардан бажарди

Фермер хўжалиги пахта сотиш шартномавий режасини вилоятда биринчилардан бажарди

Бухоро вилояти Коровулбозор туманидаги Шерали Норов раҳбарлигидаги “Шомурод Жаҳонгир замини” фермер хўжалиги давлат пахта сотиш шартномавий режасини бажариб вилоятда биринчилардан зафар қучди.

Фермер хўжалиги жорий йил баҳорида 19,6 га ерга чигит экиб, 1-теримнинг ўзидаёқ давлатга 51,6 тонна давлатга пахта топширди. Натижада пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режасини бажарди.

photo_2020-09-24_20-58-51.jpg

Шу муносабат билан фермернинг даласида катта шодиёна, давлат режасини бажарилишида самарали меҳнат қилган теримчилар, отряд раҳбарлари, фермер ишчилари туман ҳокимлиги томонидан мукофотланди.

Вилоятимизда иссиқ иқлими билан бошқа туманлардан ажралиб тургувчи Қоровулбозор туманида 5 минг 905 га ер майдонга «Бухоро-6 », «Бухоро -10 » навли чигит қадалди. Режага асосан туманнинг 147 та фермер хўжаликлари томонидан жами 13 минг 260 тонна пахта хирмонини яратишлари кўзда тутилган.

1 977
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА