ЎзА Ўзбек

25.07.2018 12:51 Чоп этиш версияси

Фермер даласида пахта ўн кунга кечикиб очилди

Фермер даласида пахта ўн кунга кечикиб очилди
Шаҳрихон туманидаги “Қашқар диёри” фермер хўжалиги далаларида ғўзадан оппоқ пахталар кўринди. 

444 (2).jpg

– Жорий йилнинг март ойи бошида 20 гектар ерга умид билан пахтанинг “Андижон-35” навини эккан эдик, – дейди хўжалик раҳбари Тоймирза Юсупов. – 20 март санасида чигитлар униб чиққан бўлса, 14 июнда гул кўрсатди. 22 июнь кундан бошлаб эса кўсаклар пайдо бўлди. Ҳозир ғўза поясида ўртача 15 донадан кўсак мавжуд.

22222 (2).jpg

Тоймирза аканинг айтишича, бу йил пахталарнинг очилиши ўтган йилга нисбатан ўн кунга кечикибди. Аммо жорий йилда ҳам юртимиз пахта хирмони юксак бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш ниятида.

Миролим Исажонов, Рустамбек Араббоев (сурат)
7 113