Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 15:00 Чоп этиш версияси

«Фемида» жамоаси ғолиб

Андижонда “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят адлия, халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган танловда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, ўз навбатида ижобий самаралар бераётгани таъкидланди.

Танловда унинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган жамоалар белгиланган “ҳуқуқий билимдонлик”, “тест синови”, “саҳна кўриниши” шартлари асосида ўз имкониятларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, Андижон туманидаги 18-умумтаълим мактабининг “Фемида” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Балиқчи туманидаги 6-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг “Адолат”, Андижон шаҳридаги 35-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг “Юристлар” жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фаҳриддин Убайдуллаев, ЎзА
6 858