Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.03.2018 15:13 Чоп этиш версияси

Федерация ташаббусларидан ўрнак олсак бўладими?..

Федерация ташаббусларидан ўрнак олсак бўладими?.. Деновда ҳам мана шундай МТМ қурилади


Бола бўлиб боғчага бормаганман, унинг қандай даргоҳ эканини ҳам билмаганман. Аслида қишлоғимизда биз борадиган ўша боғчанинг ўзи йўқ эди-да. Чанг кўчалар, лой ва тупроққа қоришиб юрган болалигим ҳамон кўз ўнгимда. Ота-онам ҳам даладан бери келмасди. Бу авлод қандай тарбия топиб, қандай улғаймоқда, деган биргина оҳанг ҳам ҳеч кимнинг қулоғига чалинмаган.

Ҳозир шаҳарда яшайман. Фарзандимни боғчага олиб кетар эканман йўл-йўлакай шулар ҳақида хаёлга чўмдим.

Аммо бугун ҳам ҳамма ҳудудларда боғчалар борми? Ҳеч ким бир-биридан кам бўлиб улғаймаяптими? Шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовутлар қисқарганми? Назаримизда бу саволларга баралла жавоб беришга иймансак керак.

Ҳали ҳам дилбандларини боғчаларга беришни орзу қилиб юрган, чекка-чекка ҳудудларимизга шаҳарлардагидек тараққиёт кириб боришини орзу қилаётган замондошларимиз йўқ эмас.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ана шу жиҳатларни инобатга олиб республикамизнинг жанубий туманларидан бири Деновда хориж тилларини ўргатишга ихтисослашган нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш ташаббуси билан чиқди.

Ташаббус туман ҳокимияти томонидан қўллаб-қувватланди. Энди пойтахтимиздан узоқда жойлашган ҳудуд болажонлари ҳам жорий йил охиригача очилиши режалаштирилаётган нодавлат МТМ да таълим тарбия олишади.

Аслида эзгу ташаббуснинг қаноти жуфт бўлади, дейишади. Ким билсин балки эртанги куни ва келажагига бефарқ қарамаган яна қайсидир давлат ва нодавлат ташкилотлари ана шундай эзгу ишларга қўл урар, балки...

Шерали Ваҳобов


ЎзА
12 057