Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.01.2017 18:59 Чоп этиш версияси

Файзу барака аҳилликда

Файзу барака аҳилликда Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Солиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 800 нафардан ортиқ аҳоли аҳил ва ҳамжиҳатликда истиқомат қилмоқда.

Айни пайтда 28 тадбиркорлик субъекти фаолият юритаётган маҳалла аҳли томорқадан ҳам яхшигина даромад олмоқда. Ҳудуддаги файзу барака, оилалардаги фаровонлик боиси ҳам шунда.

— Янги йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилингани барчанинг дилидаги гап бўлди, - дейди “Солиобод” МФЙ раиси Мансур Хайруддинов. — Аҳолини ўйлантираётган масалалар, улар билдираётган таклифларнинг чуқур ўрганилиши турмуш даражаси янада юксалиши ва иш самарадорлиги ошишига хизмат қилади.

Фарҳод Абдурасулов (сурат), ЎзА
2 380






Все о погоде - Pogoda.uz